АҚШ Украинага ATACMS ракеталарини етказиб бериши мумкин
Олам
−
12 Сентябрь 2023
2499Вашингтон Киевга кассетали бомбали узоқ масофали ракеталарни топширишга яқин турибди. Бу ҳақда "Reuters" хабар берди.
Оқ уй расмийларининг маълум қилишича, Америка Қўшма Штатлари Украинани 300 км масофадаги нишонни ура оладиган ATACMS ракеталари ва GMLRS кассетали бомбалари билан таъминлашни кўриб чиқмоқда. Чунки расмий Киев бир неча бор Байден маъмуриятидан Россия томонидан босиб олинган ҳудуддаги таъминот линиялари, ҳаво базалари ва темир йўл тармоқларига ҳужум қилиш ва бузишда ёрдам бериш учун ATACMS ракеталарини сўраган.
АҚШ армияси веб-сайтида айтилишича, ATACMS "душманнинг иккинчи даражали кучларининг чуқур ҳужуми" учун мўлжалланган ва улар қўмондонлик ва назорат марказларига, ҳаво мудофааси ва логистика объектларига зарба бериш учун ишлатилиши мумкин.
Россиянинг АҚШдаги элчиси Анатолий Антоновнинг қайд этишича, "Бундай ракеталар назарий жиҳатдан Украина Қуролли кучларига Россия ҳудудига чуқур зарба беришга уриниш имконини беради. Бу эса Вашингтонни бевосита Москва билан ҳарбий қарама-қаршиликка тортиши мумкин".
Эслатиб ўтамиз аввалроқ АҚШ Президенти Жо Байден маъмурияти расмийлари Украинага ATACMS тактик баллистик ракеталарини етказиб бериш-бермаслик масаласида иккиланаётганлиги ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси