АҚШ Украинага 225 млн долларлик ёрдам пакети ажратди. У нимани ўз ичига олган?

Олам

image

АҚШ Президенти Жо Байден Украина Президенти Владимир Зеленский билан учрашувдан сўнг 225 миллион доллар миқдоридаги қўшимча ёрдам пакетини эълон қилди.

Пакетга Patriot SAM батареяси, Himars MLRS ўқ-дорилари ва Stinger зенит ракеталари киради.

АҚШ Мудофаа вазирлиги веб-сайтидаги пресс-релизга кўра, ушбу ёрдам пакети 2021 йил августидан бери 61-чи ёрдам пакетидир.

У ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари, ракета тизимлари ва артиллерия учун ўқ-дорилар, шунингдек, танкка қарши қуролларни ўз ичига олади:

  • битта Patriot батареяси;
  • NASAMS ҳаво мудофаа тизимлари учун ўқ-дорилар;
  • Stinger зенит ракеталари;
  • Himars MLRS учун ўқ-дорилар;
  • 155 ва 105 мм калибрли артиллерия снарядлари;
  • оптик кузатувли симли бошқариладиган (ТОW) ракеталар;
  • Javelin ва АТ-4 танкка қарши тизимлари;
  • кичик қуроллар учун ўқ-дорилар;
  • техник хизмат кўрсатиш ва бошқа ёрдамчи ускуналар учун эҳтиёт қисмлар.

2022 йил февраль ойида Украинада ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан бери Қўшма Штатлар Украинага жами 53,7 миллиард доллар ёрдам кўрсатди.

10 июль куни Жо Байден НАТО саммити арафасида иттифоқчиларнинг Украинага 2025 йил давомида 40 миллиард евро миқдорида ёрдам кўрсатиш мажбуриятини эълон қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Украина

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг