АҚШ Украинадан Россияга зарба бермасликни талаб қилмайди – “The Times”

Олам

image

Америка Қўшма Штатлари Украина Қуролли Кучлари Россия ҳудудига зарба бермаслигини талаб қилмаяпти. Эндиликда улар Москванинг кучидан камроқ қўрқмоқда. Бу ҳақда Пентагондаги манбасига таяниб, Британиянинг “The Times” газетаси хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, Петагон расмийларидан бир АҚШ Киевдан Россияга зарба бермасликни сўрамасликларини айтган. Бироқ у Украина урушни халқаро қонун-қоидалар асосида олиб боришини таъкидлаган.

“Биз Киевга русларга зарба берманглар”, демаймиз. Уларга нима қилиш кераклигини айта олмаймиз. Улар қуролларини қандай ишлатишади ва қачон ишлатишади? Ўзлари ҳал қилади. Бироқ Украинадан биз тақдим этилган қуролларни халқаро уруш қонунларига риоя қилиб, ишлатишини сўраймиз. Женева конвенцияларига амал қилишлари кераклигини таъкидлаймиз,” деган АҚШ Мудофаа вазирлиги вакили.

Унинг қўшимча қилишича, бу ягона чеклов. Бироқ Россия Федерациясидаги оилалар зарбаларнинг нишонига айланмаслиги керак. Шунингдек, маълум бир шахсларни йўқ қилмаслик лозим. Украина бу шартларга амал қилади.

АҚШ сиёсати Америка қуроллари Россия ҳудудига ҳужум қилишда фойдаланмаслик шарти билан Украинага берилишига, шунингдек, етказиб бериладиган жиҳозларга айрим чекловлар киритишга асосланган эди. 

Россия Федерацияси ва НАТО ўртасида очиқ зиддият мавжуд эди. Америкада Россия Украинага бостириб кирган пайт қўрқув кучли бўлган. Бироқ ҳозир бу ҳадик анчайин камайган.

“Тhe Times”нинг қайд этишича, Пентагон Россиянинг тактик ядро қуролини қўллаши ёки НАТО давлатларидан бирининг ҳудудига зарбалар бериш эҳтимолидан қўрққан.

Пентагоннинг “сўзсиз маъқуллаши” билан Украина қўшинлари Россия ҳудудига учувчисиз самолётлар, шу мақсадлар учун ўзгартирилган разведка Тu-141 самолётларидан фойдаланган ҳолда янада қатъий ва агрессив тарзда зарбалар беришга ҳаракат қилмоқда. Вашингтоннинг позициясини ўзгартириши Киев узоқ вақтдан бери АҚШдан олишга интилаётган олис  масофали қуроллар, жумладан, 310 кмгача учувчи ATACMS баллистик ракеталари ва MQ-1C Grey Eagle дронлари билан қуролланиши мумкинлигини ҳам англатади.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Америка Қўшма Штатлари

Баҳолаганлар

154

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made