АҚШ Туркманистонга метан сизиб чиқишини камайтиришда ёрдам бермоқчи
Олам
−
01 Июнь 2023
10441АҚШ ва Туркманистон Ашхободга метан сизиб чиқиши билан курашишда ёрдам бериш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти манбалари ва музокаралардан хабардор одамларга таяниб, “Bloomberg” агентлиги хабар берди.
Давлат () департаменти маълумотларига кўра, туркман газининг тахминан 7 фоизи исроф бўлади – мамлакатнинг ёмонлашган газ инфратузилмасидаги тешиклардан ташқарига чиқиб кетиш ёки ишлаб чиқариш майдончаси уни бозорга етказиб бериш имкониятига эга бўлмаса, атайлаб ёқилади.
Вашингтон ва Ашхобод ўртасидаги музокаралар Туркманистонга тўғридан-тўғри молиявий ва давлатга газ сизиб чиқиши билан курашишда ёрдам бериш бўйича маслаҳатларга тааллуқли.
Катта ҳажмдаги метан (табиий газнинг асосий компоненти – ҳидсиз рангсиз газ) иқлимга таъсир қилади, чунки у карбонат ангидрид — CO2 дан ўнлаб марта кўпроқ иссиқлик истеъмол қилади.
Экологларнинг фикрича, метан чиқиндиларини камайтириш иқлим ўзгаришига қарши курашнинг нисбатан оддий йўлидир. Boomberg Green ҳисоб-китобларига кўра, Туркманистон энергетика тармоғи томонидан чиқариладиган ёки ташлаб юбориладиган барча газ тўпланиб, ёндирилса, йилига тахминан 92 миллион тонна CO2 ни йўқ қилиш каби самарага эга бўлади.
Туркманистон дунёда тўртинчи йирик табиий газ захирасига эга. Нефть ва газ борлиги учун бошқа йирик нефть ёки газ ишлаб чиқарувчи мамлакатларга қараганда кўпроқ метан чиқаради.
Инсон фаолиятининг атроф-муҳитга таъсирини баҳоловчи Kayrros SAS
ҳисоб-китобларига кўра, 2019 йилдан бери нефть ва газ соҳаси билан боғлиқ бўлган дунёдаги энг кучли 500 та метан чиқиндиларининг аксарияти Туркманистонда содир бўлган.
“Агар икки давлат келишувга эришса, Туркманистон 5,8 миллиард куб метргача газ ишлаб чиқариши мумкин”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси