АҚШ Туркия билан келишиб олди

Олам

image

Туркия ва AҚШ Суриянинг шимолида муштарак амалиётлар ва режалаштирилган хавфсизлик зонасини ташкил этишга келишиб олди, дея хабар беради РИА Новости Туркия Мудофаа вазирлигига таяниб.

AҚШ ҳарбий делегацияси 4 август куни Суриянинг шимолида хавфсизлик зонасини яратиш масаласини муҳокама қилиш учун Aнқарага ташриф буюрди. "5-7 август кунлари Туркия Мудофаа вазирлигида AҚШ ҳарбий кучлари вакиллари билан AҚШнинг розилиги билан Суриянинг шимолида режалаштирилган хавфсизлик зонаси бўйича музокаралар якунланди. 

Музокаралар давомида томонлар Туркиянинг миллий хавфсизлигидан хавотирини йўқ қилиш учун имкон қадар тезроқ чоралар кўришга келишиб олдилар. Шу муносабат билан яқин келажакда Туркияда қўшма операциялар ўтказиш, Сурияда хавфсизлик зонасини яратишни мувофиқлаштириш ва бошқариш учун марказ ташкил этишга қарор қилинди ", деди Туркия ҳарбий бошқармаси. Томонлар, шунингдек, "хавфсизлик зонаси тинчлик йўлагига айланади", шунингдек, суриялик қочқинларни ватанига қайтариш учун зарур чоралар кўрилади.

Сурия-Туркия чегараси бўйлаб кенглиги 30 дан 40 километргача бўлган ҳудуд AҚШ билан келишилган ҳолда Туркия томонидан назорат қилинади. Турк ҳарбий бошқармасига кўра, курд тузилмалари аъзолари бу ҳудудни тарк этиб, оғир қуролларни топшириши керак. Хавфсизлик зонаси ичида қурилган барча туннеллар, позициялар ва истеҳкомлар йўқ қилинади. Туркия етакчиси Эрдўған бундан олдин Туркия Суриянинг шимолида Фурот шарқида суриялик курдларнинг мудофаа кучларига қарши ҳарбий операция ўтказишини ва бу ҳақда Россия ва AҚШни хабардор қилганини маълум қилган эди. Турк ҳарбий манбасининг маълум қилишича, Туркия 11-августдан кейин бундай операцияни бошлаши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

38

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг