АҚШ “Толибон” етакчиси ҳақидаги маълумот учун мукофот ваъда қилгани маълум бўлди

Олам

image
“Биз бунга куч билан жавоб берамиз”. Байден Қобулдаги портлашлар бўйича баёнот берди north_east

“Биз бунга куч билан жавоб берамиз”. Байден Қобулдаги портлашлар бўйича баёнот берди

“Толибон” ҳаракати раҳбарларидан бири Халил ур-Раҳмон Ҳаққоний 10 йил олдин АҚШ ҳукумати томонидан қидирувга берилган. NBC телеканали хабар беришича, АҚШ унинг ушланишига олиб келиши мумкин бўлган маълумот учун 5 миллион доллар мукофот эълон қилган.  

Телеканал маълумотларига кўра, АҚШ 2011 йилда Ҳаққонийни террорчи деб эълон қилган. Давлат департаменти хабарига кўра, Ҳаққоний “Ал-Қоида” номидан ишлаган ва ташкилотнинг террорчилик операциялари билан алоқаси бўлган. 

Таъкидланишича, Ҳаққоний кенг кўламли одам ўғирлаш доирасида америкаликларни ўғирлаш каби жиноятларга алоқадор. Бундан ташқари, катта етакчи тинч аҳолига қарши худкушлик ҳужумларини маъқуллаган гуруҳ операциялари бўлими бошлиғи бўлиб ишлаган.

20 йил деганда Афғонистонни тарк этаётган АҚШ

2001 йили Нью-Йоркда теракт (террорчилик ҳаракати) амалга оширилди. Шундан сўнг, АҚШ ва у аъзо бўлган НАТО кучлари Афғонистонга қўшин киритди. Шу билан Америка тарихида энг узоқ давом этган 20 йиллик афғон уруши бошланди. Кичик Жорж Буш, Барак Обама ва Дональд Трамп каби АҚШ Президентлари ушбу урушни якунлай олмади. Фақат Президент Байден даврига келиб Афғонистондан мамлакат қўшинларини олиб чиқиб кетиш бошланди. Бу жараён жорий йилнинг 31 август куни якунланади. 

Афғонистондаги давлат тўнтариши

Афғонистонни бир йирик куч тарк этиши ортидан бошқа бир куч — “Толибон” мамлакат ҳудудларини эгаллай бошлади. Қайд этиш керакки, АҚШ қўшинларининг Афғонистонни тарк этиши охирига етмай туриб, “Толибон” мамлакат пойтахтини эгаллади. 15 август куни Афғонистон Ислом Республикасини қулатган толиблар 19 август куни Афғонистон Ислом Амирлиги тузилганини эълон қилди. 


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Толибон

Баҳолаганлар

155

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг