АҚШ тезроқ Украинани музокара столига келтириши керак – “The New York Times”
Олам
−
03 Ноябрь 2022
7878НАТО ва Россия ўртасида тўғридан-тўғри тўқнашувга йўл қўймаслик учун АҚШ Украинани имкон қадар тезроқ музокара столига ўтказиши керак. Бу ҳақда Оқ уй Миллий Хавфсизлик Кенгашининг (МХК) Европа ишлари бўйича собиқ катта директори, Жоржтаун университети профессори (Вашингтон) Чарльз Купчаннинг кеча, 2 ноябрь куни “The New York Times” газетасида чоп этилган мақоласида сўз боради.
Муаллифга кўра, АҚШ Президенти Жо Байден маъмурияти Украинани қўллаб-қувватлашни ҳаётий манфаат эмас, стратегик устувор вазифа деб атаган ва тўғридан-тўғри можарога аралашмасдан тўғри танлов қилган.
“Бироқ, АҚШни уларнинг манфаатларига мос келадиган даражада иштирок этиши тобора қийинлашиб бормоқда”, деб тан олади Купчан.
Унинг қайд этишича, можаронинг НАТО ва Россия ўртасидаги тўғридан-тўғри қарама-қаршиликка айланиб кетиши хавфидан қочиш учун Вашингтонга Киев ўзининг ҳарбий режалари борасида шаффофроқ бўлиши керак, АҚШ расмийлари эса Киев қандай уруш олиб бораётганига кўпроқ аралашиши керак.
“АҚШнинг Украинани оператив режалаштиришда бевосита иштирок этиши зарур”, деб ҳисоблайди Купчан.
Муаллифнинг сўзларига кўра, НАТО ва Россия ўртасида кенгроқ низо келиб чиқиш хавфи кундан-кун ортиб бормоқда ва Украинадаги можаронинг иқтисодий оқибатлари Ғарб демократиясига путур етказиш билан таҳдид қилмоқда.
“АҚШ ва унинг иттифоқчилари Украинанинг стратегик мақсадларини белгилаш, можарони бошқариш ва дипломатик хулосага келишда бевосита иштирок этиш вақти келди. Ғарб Украина ва Россияни музокара столига ўтказиши ва урушни тугатиш ва ҳудудлар бўйича келишувга эришиш учун дипломатик саъй-ҳаракатларни амалга ошириши керак”, дейди у ўз позициясида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Россия раҳбарияти Украина бўйича музокараларга ҳамон тайёр эканини маълум қилганди. Унинг таъкидлашича, Россия Ғарбдаги ҳамкасблари, агар улар Москва манфаатларини ҳисобга олган ҳолда, вазиятни юмшатиш бўйича суҳбат ташкил этишни таклиф қилса, уларни тинглашга тайёр. Шунингдек, Россия Федерацияси Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Украина бўйича музокаралар биринчи навбатда Вашингтон билан олиб борилиши керак, чунки Киев ташқаридан келган буйруқ билан иш олиб бормоқда, деган фикрни билдирди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь