АҚШ Тайвань масаласида Британия билан ҳамкорлик қилмоқчи
Олам
−
01 Май 2022
11255Америка Қўшма Штатлари ва Буюк Британия жорий йил март ойи бошида Хитой билан Тайвань учун уруш эҳтимолини камайтириш доирасида ҳамкорлик қилиш масаласида ёпиқ эшиклар ортида музокаралар ўтказган. Бу ҳақда “Financial Times” газетаси манбаларга таяниб хабар берган.
Вазият билан таниш бўлган уч кишининг сўзларига кўра, АҚШ Европа иттифоқчилари билан ҳамкорликни кучайтиришни истайди. Таъкидланишича, Вашингтон Япония ва Австралия иштирокидаги масалани чуқур муҳокама қилиш доирасида Буюк Британия билан мулоқотга киришган.
Манбанинг қўшимча қилишича, АҚШ маъмурияти ўзининг бир қатор иттифоқчиларига Тайвань ҳақидаги баъзи разведка маълумотларини тақдим этмоқда.
Қўшма Штатлар Тайвань билан расмий алоқаларга эга эмас, лекин унинг энг муҳим халқаро тарафдори ва қурол етказиб берувчиси ҳисобланади. АҚШ Президенти Жо Байден маъмурияти оролни қўллаб-қувватлаши ҳақида бир неча бор гапирган, бу эса аллақачон ёмон бўлган Хитой-Америка муносабатларини кескинлаштирган.
LiveБарчаси