АҚШ таркибини эрта эълон қилди. Бу Ўзбекистонга ҳурматсизликми?

Спорт

image

Аввал хабар берилганидек, бугун, 9 сентябрь куни, 10 сентябрга ўтар кечаси FIFA кунлари доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Америка Қўшма Штатларига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади. Учрашувдан аввал жамоа мураббийлари иштирокида ташкил этилган матбуот анжуманида АҚШ термаси бош мураббийи Грегг Берхалтер Ўзбекистонга қарши майдонга тушадиган асосий таркиб футболчилар рўйхатини эълон қилди.

Бу ҳолат кўпчиликнинг бевосита эътирозларига сабаб бўлди, ҳатто маҳаллий журналистлардан бири мутахассисга “бу Ўзбекистонга нисбатан ҳурматсизлик эмасми?” деган савол билан мурожаат қилди. АҚШ мураббийи бу саволга “ўртоқлик ўйинлари учун асосий таркибни эртароқ эълон қилиниши хавотирли эмас ва бу таркиб ўзимга ёқади”, деб жавоб қайтарди.  

Воқеалар ривожида ЎФА матбуот хизмати раҳбари Даврон Файзиев мазкур ҳолат юзасидан ўз муносабатини билдирди.

“Бугун тунги 02:30 да Ўзбекистон ва АҚШ терма жамоалари ўртасидаги тарихдаги биринчи учрашув бўлиб ўтади. Рақиблар мураббийи 1 кун аввал таркибни эълон қилиб юборди. Фаворитлигини қайд этиб қўймоқчи. Бизнинг футболчилар муносиб жавоб беришига умид қиламиз”, дейди Даврон Файзиев.

Шунингдек, АҚШ матбуоти ҳам юқоридаги хабарлар фонида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг асосий таркибдаги тахминий 11 кишилигини эълон қилди.

Дарвозабон: Ўткир Юсупов;

Ҳимоячилар: Шерзод Насруллаев, Умар Эшмуродов, Абдулла Абдуллаев, Ҳожакбар Алижонов

Ярим ҳимоячилар: Акмал Мозговой, Жамшид Искандаров, Отабек Шукуров.

Ҳужумчилар: Элдор Шомуродов, Жалолиддин Машарипов, Остон Ўрунов.

Грегг Берхалтер расман эълон қилган таркиб эса қуйида келтирилган.

Дарвозабон: Мэтью Тёрнер;

Ҳимоячилар: Энтони Робинсон, Тим Рим, Кристофер Ричардс, Сержиньо Дест;

Ярим ҳимоячилар: Уэстон Маккенни, Френсис Тессманн, Юнус Муса;

Ҳужумчилар: Кристиан Пулишич, Фоларин Балоган, Тимоти Веа.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Ўзбекистон FIFA

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг