АҚШ талаби билан ҳибсга олинган россиялик “каттакон”нинг ўғли ватанида ҳам қидирувга берилди
Олам
−
28 Октябрь 2022
7342Россиянинг Красноярск ўлкаси губернатори Александр Усснинг 40 ёшли ўғли Артем пул ювиш иши бўйича мамлакатда федерал қидирувга берилди. Артем Усснинг тегишли картаси Ички ишлар вазирлигининг Москва бўйича Бош бошқармаси веб-сайтида жойлаштирилган.
Москва шаҳрининг Мешчанский туман суди картотекасига кўра, кеча, 27 октябрь куни терговнинг (сиртдан)ҳибсга олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини танлаш ҳақидаги илтимосномаси қаноатлантирилган.
Артем Усс жорий йилнинг 19 октябрида АҚШ талабига биноан Италияда ҳибсга олинган. У бошқа россияликлар қатори яшил нўхат ниқоби остида нефт контрабандасида, сохта компаниялари орқали АҚШдан ҳарбий технологияларни экспорт қилишда ва пул ювишда айбланмоқда.
“Дунё бўйлаб эркин сотиладиган ва сотиб олинадиган нефть маҳсулотлари, оммавий фойдаланиш мумкин бўлган асбоб-ускуналар ва техник воситаларни етказиб бериш тўсатдан АҚШ ҳукумати томонидан ноқонуний деб эълон қилинди. Нега? Фақатгина бу Россия манфаати учун қилинганига. Бу айбловларнинг сиёсий сабаблари яққол кўриниб турибди”, деган Александр Усс ўғлининг ҳибсга олиниши ҳақида.
РФ ҳукумати Артем Уссни Италиядан Россияга экстрадиция қилишга эришмоқчи.
LiveБарчаси