АҚШ Суриядаги Эронга алоқадор гуруҳларга зарба берди
Олам
−
13 Ноябрь 2023
6378АҚШ Президенти Жо Байден Сурия шарқида Эрон томонидан қўллаб-қувватланаётган гуруҳларга ҳаводан зарба бериш ҳақида буйруқ берди. Бу ҳақда АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остиннинг кеча, 12 ноябрь куни эълон қилинган ёзма баёнотида маълум қилинди.
"Бугун АҚШ кучлари Суриянинг шарқий қисмидаги Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси ва унга алоқадор гуруҳлар томонидан Ироқ ва Суриядаги АҚШ қўшинларига қарши давом этаётган ҳужумларга жавобан фойдаланилган нишонларга аниқ зарбалар берди", деган Пентагон раҳбари.
Унинг сўзларига кўра, зарбалар эронпараст гуруҳ аъзоларининг ўқув маркази ва бошпаналарига берилган.
“Fox News”нинг ёзишича, ҳужум оқибатида олти нафар аскар ҳалок бўлган.
Пентагон маълумотларига кўра, 17 октябрдан бери Сурия ва Ироқдаги АҚШ қўшинларига қарийб 50 марта ҳужум қилинган. 26 октябрь куни АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларининг иккита F-16 қирувчи самолёти Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпусига тегишли бўлган қурол-яроғ ва ўқ-дорилар омборларига ҳаводан зарба берган.
LiveБарчаси