АҚШ Сурия-Ироқ чегарасига авиазарба берди
Олам
−
18 Июль 2021 8219 1 дақиқа
АҚШ Ҳарбий ҳаво кучлари Ироқ ва Сурия чегарасидаги шиа мухолифатчилари “Ал-Хашд аш-Шааби” позицияларига ҳужум қилди. Бу ҳақда “Al Hadath” телеканали хабар қилди.
Унинг манбаларига кўра, шиф мухолифатчиларининг қуро ташиётган 14-бригадаси транспорт воситаларига ҳужум қилинган. “Ал-Хашд аш-Шааби” жангарилари орасида қурбонлар ёки яраланганлар борлиги ҳақида маълумот мавжуд эмас.
Айни пайтда Сурия давлат ахборот агентлиги SANA маълумотига кўра, Ироқ билан чегарадаги Дейр аз-Зор вилоятидаги Бу камол шаҳри яқинида озиқ-овқат олиб кетаётгн юк машинаси ҳам ҳужумга учраган. Ҳужум натижасида транспорт воситаси вайрон бўлган, жабрланган ҳақида маълумот йўқ.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь