АҚШ сулҳ фонида Эрон жанубига зарба берди

Олам

image

АҚШ ҳарбийлари сулҳ режими сақланиб турган бир пайтда Эрон жанубидаги ракета қурилмалари ва ҳарбий катерларга зарба берди. Бу ҳақда “Fox News” хабар берди.

АҚШ Марказий қўмондонлиги вакили капитан Тим Хокинснинг айтишича, ҳужумлар “ўзини ҳимоя қилиш” мақсадида амалга оширилган.

“Бугун АҚШ кучлари Эрон ҳарбийлари таҳдидидан қўшинларимизни ҳимоя қилиш учун Эрон жанубида мудофаа зарбаларини берди. Нишонлар ракета учириш қурилмалари ва миналар ўрнатишга уринган Эрон катерлари бўлди”, дейилади баёнотда.

АҚШ томони сулҳ режими доирасида “ўзини тийиш сиёсати” давом этаётганини таъкидлаган.

Нашр манбасига кўра, АҚШ ҳарбийлари Эрон ислом инқилоби қўриқчилари корпусига тегишли Ҳормуз бўғозига мина қўймоқчи бўлган икки кемани йўқ қилган.

Шунингдек, Эроннинг Бандар-Аббос портидаги зенит-ракета мажмуасига ҳам зарба берилган. АҚШ маълумотига кўра, ушбу тизим Америка ҳарбий самолётларини нишонга олган.

“Fox News” журналисти Женнифер Гриффиннинг ёзишича, АҚШ зарбалари ҳозирча якунланган ва улар ҳужумкор эмас, мудофаа характерида бўлган.
Эроннинг “Tasnim” агентлиги манбалари Бандар-Аббосда учта портлаш овози эшитилганини билдирган.

АҚШ ва Эрон ўртасида апрель бошида эълон қилинган сулҳ режими амал қилмоқда. Кейинчалик Президент Дональд Трамп уни номаълум муддатга узайтирган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ ва Эрон урушни якунлаш ҳамда Ҳормуз бўғозини қайта очиш бўйича келишувга яқинлашгани ҳақида хабар берилганди. Ҳужжат имзоланса, Эрон Ҳормуз бўғозини дарҳол қайта очади ва 30 кун ичида денгиз қатновини урушдан олдинги ҳолатга қайтариш чораларини кўради.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Дональд Трамп Бандар-Аббос Женнифер Гриффин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг