АҚШ суди Трампнинг даъвосини рад этди
Олам
−
07 Май 2022
5471АҚШ округ судьяси собиқ Президент Дональд Трампнинг Twitter компаниясига қарши даъвосини рад этди. Бу ҳақда суд қарорига таяниб, “Reuters” хабар берган.
Судья Трампнинг гўёки Twitter унинг сўз эркинлиги ҳуқуқини бузгани ҳақидаги даъвосини эътиборсиз қолдирган.
Маълумот ўрнида, 2021 йил бошида Twitter ва бошқа ижтимоий тармоқ платформалари Трампга ўз хизматларини тақиқлаб қўйди. Бунга унинг тарафдорлари тўдаси Капитолийга ҳужум қилгани сабаб бўлган. Ҳужум Трампнинг сайловдаги мағлубияти катта фирибгарлик туфайли бўлганини даъво қилган нутқидан кейин амалга оширилган.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг 6 январида АҚШнинг ўша пайтдаги Президенти республикачи Дональд Трамп тарафдорлари 2020 йил 3 ноябрда бўлиб ўтган президентлик сайлови натижаларини тасдиқлашга тўсқинлик қилиш мақсадида Конгресс биносига бостириб кирганди.
LiveБарчаси