АҚШ суди Трампга тегишли ташкилотни фирибгарликда айбдор деб топди

Олам

image

Кеча, 6 декабрь куни Нью-Йоркнинг Манхеттен туманидаги ҳакамлик суди АҚШнинг собиқ Президенти Дональд Трампга тегишли Американинг Trump Organization компаниясини молиявий фирибгарлик ишида айбдор деб топди. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги хабар берди. 

Дунё бўйлаб меҳмонхоналар, гольф майдонлари ва бошқа кўчмас мулкларни бошқарадиган компания жаримага тортилади. Аниқ миқдорни Нью-Йорк штати судьяси кейинроқ аниқлайди. 

Trump Organization юқори даражадаги раҳбарларга даромад ва бонус тўловларини яшириш орқали солиқ органларини алдаш бўйича 15 йиллик схема билан боғлиқ кўплаб солиқ фирибгарлиги ва ҳужжатларни қалбакилаштиришда айбланган.  

Trump Organization айбини тан олмаган. 

2021 йил июль ойида Trump Organization ва унинг бош молиявий директори Аллен Вайссенберг солиқ тўлашдан бўйин товлаш, фирибгарлик, ўзлаштириш ва қалбакилаштиришда айбланган. Компания, хусусан, кредит олиш мақсадида ўз активлари қийматини сунъий равишда оширганликда гумон қилинмоқда. Республикачи Трамп айбловларни рад этади ва Нью-Йорк расмийларининг терговларини демократлар бошлаган жодугар ови деб атайди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг сентябрь ойи иккинчи декадасида АҚШнинг собиқ Президенти Дональд Трамп Нью-Йорк штати Бош прокуратураси томонидан ўзининг Trump Organization компаниясидаги молиявий фирибгарликда айбланаётгани ҳақида хабар қилинган эди. 

Айбланувчилар – Трампнинг ўзи, унинг фарзандлари кичик Дональд, Эрик ва Иванка, Трамп ташкилотининг собиқ молия директори Аллен Вайсселберг ва унинг ёрдамчиси Жеффри МакКони. Прокуратура айбланувчилар 2011 ва 2021 йиллар оралиғида Трампнинг йиллик молиявий ҳисоботларини ортиқча ёки кам ҳисобот бериш билан боғлиқ схема билан шуғулланганини даъво қилмоқда. 


Мақола муаллифи

Теглар

Дональд Трамп

Баҳолаганлар

22

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг