АҚШ сиёсатчилари Аҳмад Масъуд билан суҳбатлашгани маълум бўлди 

Олам 9631
image

АҚШ Конгресси сенатининг республикачи аъзоси Линдси Грэм ва Вакиллар палатаси аъзоси Майк Вальц Панжшер қаршилик кучлари раҳбари Аҳмад Масъуд билан суҳбатлашган. Бу ҳақда Вальцнинг сайтида эълон қилинган қўшма баёнотда айтилган

“Афғонистондаги Миллий қаршилик фронти раҳбари Аҳмад Масъуд билан гаплашиш мен учун катта шараф эди. Ундан “Толибон”нинг шафқатсизлигига қаршилик кўрсатишга содиқлигини эшитганимиздан хурсанд бўлдик”, дейилган баёнотда. 

Уларнинг сўзларига кўра, бу суҳбатдан сўнг “Толибон” ҳаракатининг Афғонистонда ниҳоятда машҳур эмаслиги аён бўлган. Суҳбат айнан қачон бўлиб ўтганига аниқлик киритилмаган. 

Вальц ва Грэмга кўра, халқаро ҳамжамият ва АҚШ “Толибон”ни тан олмаслиги керак. Чунки “Толибон” ҳукумати ва Қуролли Кучлари “Ал-Қоида” ва шунга ўхшаш бошқа гуруҳлардан таркиб топган. 

Шунингдек, сиёсатчилар АҚШ Президенти Жо Байден маъмуриятини мамлакат ваколатхонасини БМТга ўтказиш ҳақидаги таклифларга қўшилмасликка чақирган.

Эслатиб ўтамиз, Европа парламенти Афғонистон бўйича резолюцияни қабул қилганди. Унга кўра, Панжшердаги “Толибон”га қарши кучлар етакчиси Аҳмад Масъудни Европа парламенти ва Европа Иттифоқи кенгаши сессиясига таклиф қилиш назарда тутилган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 370
Рейтинг: 2.9
t
×