АҚШ Шимолий Кореяга жиддий сигнал юборди

Олам

image

АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг Nimitz ядровий самолёт ташувчи кемаси Корея Республикаси ҳарбий-денгиз кучлари билан ярим орол жанубидаги сувларда қўшма машғулотлардан сўнг Жанубий Кореянинг Пусан порт шаҳрига етиб келди. Бу ҳақда бугун, 28 март куни “Yonhap” агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, самолёт ташувчиси бортида 70 га яқин жанговар самолёт ва вертолётлар мавжуд бўлган. Кеманинг етиб келиши Шимолий Кореяни ракета учиришдан тийилиш ҳақида огоҳлантириш бўлиши мумкин.

Таъкидлаш жоизки, кеча, 27 март куни Жанубий Корея Ҳарбий-денгиз кучлари АҚШ ҳарбийлари билан биргаликда Корея ярим ороли жанубида қўшма машғулотлар ўтказган. Жанубий Корея томонидан “Буюк қирол Сежонг” ва “Чхве Ён” эсминетлари (юқори тезликдаги кўп мақсадли жанговар кема) иштирок этган. 

“Душманнинг ядровий зарба беришга уриниши, албатта, унинг режими барҳам топишига олиб келишини очиқ айтамиз”, деган самолёт ташувчи кемага чиққан Корея Республикаси штаб бошлиқлари раиси Ким Син Гём. 

Шунингдек, Корея Республикаси Қуролли кучлари штаб бошлиқлари қўмитаси Пхеньян сув ости дрони борасидаги даъволарни бўрттириб юборганини айтган. Қўмитанинг маълум қилишича, шимолда учувчисиз сув ости транспорт воситасини яратиш устида ростан ҳам иш олиб борилмоқда, бироқ уларнинг ҳисоб-китоблари бу ишлар ҳали бошланғич босқичда эканини кўрсатган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 13-24 март кунлари АҚШ ва Жанубий Корея ҳарбийлари “Озодлик қалқони” деб аталувчи қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказган эди. Шимолий Корея Вашингтон ва Сеулнинг бу ҳаракати минтақадаги вазиятни кескинлаштиришини таъкидлаб, бир неча бор ракета учирган ва янги ядровий сув ости дронларини синовдан ўтказган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Шимолий Корея

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг