АҚШ сенаторлари яна Россияни терроризм ҳомийлари рўйхатига киритмоқчи
Олам
−
15 Сентябрь 2022
2972Америкалик сенаторлар Ричард Блюменталь ва Линдси Грэм Украинадаги вазият туфайли Давлат департаментини четлаб ўтиб, Россияни терроризмга ҳомийлик қилувчи давлатлар рўйхатига киритувчи қонун лойиҳасини тақдим этди. Бу ҳақда “Politico” нашри хабар берди .
“Биз яхши биламизки, АҚШ Президенти Жо Байденнинг маъмурияти Россияни терроризмга ҳомийлик қилувчи давлатлар рўйхатига киритиш масаласида бошқача нуқтаи назарга эга. Ҳурмат билан, мен бунга қўшилмайман”, дейди Блюменталь.
Нашрнинг ёзишича, Конгресс аъзолари қонун лойиҳаси муаллифларини ҳозирча қўллаб-қувватламаяпти.
Маълумотларга кўра, мамлакатларни терроризм ҳомийлари деб номлаш ваколати Давлат департаментига тегишли, бироқ Сенат аввалроқ бундай қарорни талаб қилувчи резолюцияни қабул қилган. Тегишли қонун лойиҳаси Вакиллар палатасига киритилган эди.
Қайд этилишича, Давлат Департаменти конгрессменларни Россияга бундай мақом берилиши бир қанча муаммолар олиб келиши ҳақида огоҳлантирган.
Эслатиб ўтамиз, сентябрь ойи бошида АҚШ Президенти Жо Байден Россияни терроризмга ҳомийлик қилувчи давлатлар рўйхатига киритиш зарур деб ҳисоблайдими, деган саволга салбий жавоб берган эди.
Фарангиз Салимова
LiveБарчаси