АҚШ Сенати Украинага 12,4 млрд долларлик ёрдамни маъқуллади

Олам

image

Кеча, 29 сентябрь куни АҚШ Сенати вақтинчалик харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини, жумладан, Украинага 12,4 миллиард доллар ёрдам кўрсатишни маъқуллади. Бу ҳақда “The Washington Post” нашри хабар бермоқда.

Кеча Сенат ҳукуматнинг тўхтаб қолишига йўл қўймаслик, федерал ҳукуматни 16 декабргача молиялаш ва Украинани Россия босқинидан ҳимоя қилиш учун янги ресурсларни тасдиқловчи вақтинчалик қонунни қабул қилди. Ҳужжатни 72 нафар сенатор маъқуллади, 25 нафар республикачи қарши бўлди.

Қонун лойиҳаси Украинага 12,4 миллиард доллар ёрдам кўрсатишни ўз ичига олади: 7,8 миллиард доллар тўғридан-тўғри ва билвосита ҳарбий ёрдам, 4,5 миллиард доллар иқтисодий барқарорликни қўллаб-қувватлаш ва 35 миллион доллар Украинадаги ядровий материаллар хавфсизлигини таъминлаш учун.

Оралиқ сайловлар арафасида Сенатда қонун лойиҳаси бўйича муросага эришилди. АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатасида (парламентнинг қуйи палатаси) қонун лойиҳаси бугун овозга қўйилиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

75

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made