АҚШ Сенати Байден интиқ кутган қонунни маъқуллади

Олам

image

АҚШ Сенати бошқа нарсалар қатори инфляцияга қарши курашга қаратилган 434 миллиард долларлик йирик қутқарув пакетини маъқуллади. Кеча, 7 август куни қонун лойиҳасини қабул қилиш учун 101 кишидан 51 нафари овоз берди. Ҳал қилувчи овозни АҚШ вице-президенти Камала Харрис берди.

Тахминан 370 миллиард доллар энергия хавфсизлиги ва иқлимни муҳофаза қилиш, шунингдек, бир қатор солиқ имтиёзларига йўналтирилади. Яна 64 миллиард соғлиқни сақлаш ташаббусларига, хусусан, дори-дармонлар нархини пасайтиришга йўналтирилади. Бундан ташқари, қонун лойиҳаси корпорациялар учун солиқ назоратини кучайтиришни назарда тутади.

Қонун лойиҳасининг Сенат томонидан маъқулланиши АҚШ Президенти Жо Байденнинг катта ғалабаси сифатида баҳоланмоқда, у бундан бир ярим йил аввал президентликка киришганида катта ислоҳотларни ваъда қилган, бироқ ҳозирча уларни амалга ошира олмаган. Демократлар кутганидек, қонуннинг қабул қилиниши бу йилги сайловларда Конгрессдаги кўпчиликни сақлаб қолиш имконини беради.

Оқ уй раҳбари Сенат қарорини олқишлади.

“Бу кўплаб муросаларни талаб қилди. Вакиллар палатаси қонун лойиҳасини имкон қадар тезроқ қабул қилиши керак ва мен уни имзолашни интиқлик билан кутмоқдаман”, деган Оқ уй раҳбари. 

Қонун лойиҳаси бўйича АҚШ Конгресси Вакиллар палатасида овоз бериш 12 августга белгиланган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ

Баҳолаганлар

374

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made