АҚШ Саудияга Марс ва Ойни “совға” қиляпти

Олам

image

Саудия Арабистонининг энергетика, сармоя, алоқа ва соғлиқни сақлаш вазирлари АҚШ Президенти Жо Байденнинг Қиролликка ташрифи чоғида америкалик ҳамкасблари билан 18 та битим имзолади. Бу ҳақда Саудия Арабистони матбуот агентлиги хабар берди. 

“Келишувлар сармоя, энергетика, ахборот-коммуникация технологиялари, космик ва соғлиқни сақлаш соҳаларида қўшма ҳамкорлик учун янги имкониятлар очади”, дейилади хабарда.  

Аниқлик киритилишича, Алоқа ва ахборот технологиялари вазирлиги Американинг IBM корпорацияси билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган бўлиб, унга кўра саккизта инновацион лойиҳа доирасида беш йил давомида 100 000 нафар ёш аёллар ва эркаклар малакасини оширади, бу эса Қиролликни Яқин Шарқдаги технология ва инновациялар маркази айлантиради

Шунингдек, АҚШ Миллий Аэронавтика ва Коинот бошқармаси вакиллари саудиялик ҳамкасблари билан коинот соҳасида қўшма тадқиқотлар ўтказиш имконини берувчи бир қатор шартномалар туздилар. Бу эса Саудия Арабистонига космик соҳада биргаликда тадқиқотлар олиб бориш, Ой, Марс, кометалар ва астероидларни тинч мақсадларда тадқиқ қилиш ва фойдаланишга тайёрланаётган халқаро коалициядан жой олиш имконини беради.  

Эслатиб ўтамиз, АҚШ Президенти Жо Байден кеча, 15 июль куни Исроилга сафарини якунлаб, Саудия Арабистонига етиб келди. У Жиддада Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд ва валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан учрашув ўтказди. 


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Саудия Арабистони

Баҳолаганлар

499

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг