АҚШ Россиянинг қўли баланд келадиган тинчликка қарши – Блинкен
Олам
−
29 Март 2023
9560Қўшма Штатлар Украинадаги можарони Россияга ўз кучларини тиклаш ва қўшинларини қайта тўплашига имкон бермайдиган шаклда ҳал этиш тарафдори. Бу ҳақда кеча, 28 март куни АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Демократия саммити доирасидаги Украина мавзусини муҳокама қилиш чоғида айтиб ўтди.
“Барчамизга маълумки, дунё адолатли бўлиши учун у БМТ Низомида мустаҳкамланган суверенитет, ҳудудий яхлитлик, мустақиллик тамойилларига асосланиши керак. Дунё барқарор бўлиши учун Россия ўз кучларини тиклай олмаслигига ва қўшинларини қайта тўпламаслигига ишонч ҳосил қилиш керак”, дейди Блинкен.
АҚШ бош дипломатининг маълум қилишича, АҚШ Украинада ҳам худди шундай келишувга эришиш учун дипломатик саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш тарафдори.
Шу билан бирга, у зудлик билан ўт очишни тўхтатиш ташаббуслари муаммонинг якуний ечимига эмас, балки можарони музлатиб қўйишга олиб келадиган “тузоқ”га айланиши мумкин, деган фикрни билдирди.
“Бир қарашда ўт очишни тўхтатиш каби яхши ният қилингандек туюлиши мумкин бўлган, лекин аслида можаронинг музлатилишига олиб келадиган таклифлардан эҳтиёт бўлиш керак. Бу жуда бемаъни тузоқ бўлиши мумкин ва унга жуда эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш лозим”, дейди Блинкен.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь