АҚШ Россияни 90-йилларга қайтармоқчи
Олам
−
08 Май 2021
16486АҚШ Президенти Жо Байден Россияни биринчи Президенти Борис Ельцин давридагидек ёпиқ давлатга айланишини хохлайди, деб ёзмоқда профессор Илёс Кемалоғлу “Anadolu” агентлиги томонидан эълон қилинган мақоласида.
АҚШда Жо Байденнинг ҳокимиятга келиши Россия билан муносабатлар кескинлашувида янги босқични бошлади. Бунга Американинг собиқ раҳбари Дональд Трамп даврида Москва Яқин Шарқдан Кавказгача бўлган катта ҳудудда ўз таъсир доирасини кучайтириб олгани сабаб бўлди.
Муаллифнинг таъкидича, Вашингтон Россия ва Туркия ўртасидаги яқин ҳамкорликнинг ривожланишини истамайди. Шунинг учун бу алоқаларни Москвага қарши санкциялар орқали заифлаштирмоқчи.
Мунтазам равишда янги чекловлар жорий қилаётганига қарамай, Вашингтон Москва билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини таъкидламоқда. Албатта, бу ҳамкорлик ортида АҚШнинг ўз манфаатлари кўзланган. Мисол тариқасида, АҚШнинг “Шимолий оқим-2” газ қувури лойиҳаси ишга туширилмаслиги учун Европа Иттифоқига босим ўтказгани ва 2020 йилда Россиядан нефть сотиб олиш ҳажми кўпайтирилгани кўрсатиб ўтилган.
АҚШ ва қатор Европа Иттифоқи давлатлари фикрларидан маълумки, “Шимолий оқим-2” лойиҳасининг мақсади Россия мавқеини кучайтиришга қаратилган эди.
Кемалоғлунинг фикрича, Болгария ва Чехиядан россиялик дипломатларнинг чиқариб юборилиши Россияни жазоламоқчи бўлган АҚШнинг саъй-ҳаракатлари “мева”си бўлган.
“Anadolu” журналистининг хулосасига кўра, Вашингтон Россияни Борис Ельцин ҳукмронлигидаги ”коррупция, иқтисодий инқироз ва сиёсий, ижтимоий муаммолар даври”га айлантирмоқчи ва унинг дунё миқёсидаги фаоллигини пасайтирмоқчи.
Аммо, Москванинг ҳарбий, космик ва энергетика соҳаларида, шунингдек атом энергетикаси ва тиббиёт соҳасида давом этаётган қудратини таъкидлаб, бу таҳминни эҳтимолдан йироқ деб ҳисоблайди.
LiveБарчаси