АҚШ Россияга нисбатан ядровий позициясини ўзгартирмоқчи эмас – Блинкен
Олам
−
27 Октябрь 2022
3800АҚШ маъмурияти ҳозирда Россия ҳаракатлари туфайли ўз стратегик кучларининг тайёргарлик даражасини ўзгартириш учун ҳеч қандай сабаб кўрмаяпти. Бу ҳақда АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен “Bloomberg” агентлигига берган интервьюсида маълум қилди, унинг стенограммаси 26 октябрь куни АҚШ ТИВ матбуот хизмати томонидан тарқатилди.
Блинкеннинг сўзларига кўра, Вашингтон Россия томонининг ядровий қуролга оид баёнотларидан хавотирда.
“Биз ядро қуролидан фойдаланишга бўлган муносабатимизни ўзгартириш учун ҳеч қандай сабаб кўрмадик, лекин биз буни диққат билан кузатиб боряпмиз ва биз россияликларга, Президент [Россия Владимир] Путинга, агар бирон бир ядро қуроли қўлланилса, қандай оқибатларга олиб келишини тўғридан-тўғри ва бир маънода айтдик”, дейди у.
Блинкеннинг таъкидлашича, Россия томонидан тарқатилаёттган Украина расмийларининг “ифлос бомба” ёрдамида провокация қилиши мумкинлиги ҳақидаги маълумотлар тўлиқ уйдирма. АҚШ Давлат котибининг сўзларига кўра, Россия томони гўёки ўзи қилган ёки қилмоқчи бўлган ишларда бошқаларни айблаган. Блинкеннинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар Россия Федерациясини бу огоҳлантиришларни ҳар қандай кескинлашув учун баҳона сифатида ишлатишдан огоҳлантирган.
Жорий йилнинг 24 октябрь куни Россиянинг Радиация, кимёвий ва биологик мудофаа қўшинлари бошлиғи Игорь Кириллов брифингда Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги ўз кучлари ва воситаларини радиоактив ифлосланиш шароитида ҳаракатга тайёр ҳолга келтиргани, чунки уларда Киевнинг "ифлос бомба" дан фойдаланишга тайёрлиги тўғрисида маълумотлар борлигини айтди.
Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ҳам “ифлос бомба” таҳдиди ҳақида гапирган ва бу масала Россия томонидан БМТ Хавфсизлик кенгаши даражасида кўтарилган. Аввалроқ Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу бир қатор хорижлик ҳамкасблари, жумладан, Буюк Британия, Туркия ва франциялик мавқедошлари билан телефон орқали мулоқот қилиб, уларни Украинадан келаётган бу таҳдиддан огоҳлантирган эди. Бундан ташқари, у бу мамлакатдаги вазиятни Пентагон раҳбари Ллойд Остин билан муҳокама қилган. Вашингтон, Лондон ва Париж расмийлари эса Москванинг Киев томонидан провокация тайёрланаётгани ҳақидаги маълумотларига ишонмасликларини айтишган.
LiveБарчаси