АҚШ Россияга қурол бераётган Эронни жазоламоқчи

Олам

image

Америка Қўшма Штатлари ўз иттифоқчилари билан биргаликда Эронни Россияга хавфли қуроллар ўтказишига йўл қўймаслик учун чекловчи чоралар кўришга тайёр. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти матбуот хизмати хабар берди.

“Биз иттифоқчилар ва ҳамкорлар билан хавфли қуролларнинг Россияга ўтказилишининг олдини олишда бирга ишлашга содиқмиз. Биз бу етказиб беришда иштирок этган барча шахсларга қарши санкциялар қўллашдан ва бошқа воситалардан фойдаланишдан қайтмаймиз”, дейилади Давлат департаменти хабарида.

Идоранинг қўшимча қилишича, Вашингтон Украина ўзини бундай қуроллардан ҳимоя қила олиши учун хавфсизлик соҳасида, жумладан, ҳаво ҳужумидан мудофаа соҳасида ушбу давлатга ёрдамни оширишда давом этади.

Маълумот ўрнида, БМТ Хавфсизлик Кенгашининг ёпиқ йиғилишида Эрон Россияга учувчисиз самолётлар етказиб берганликда айбланган эди.

Эслатиб ўтамиз, 19 октябрь куни АҚШ расмийлари Россияга қарши санкциялар рўйхатини бир Россия фуқароси, шунингдек, Германия ва Бирлашган Араб Амирликларида жойлашган иккита компанияни қўшиб кенгайтирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

230

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг