АҚШ Россияга қарши санкцияларни яна кенгайтирди
Олам
−
31 Март 2022
10023Бугун, 31 март куни Америка Қўшма Штатлари Молия вазирлиги Россияга нисбатан санкциялар рўйхатини яна кенгайтирди. Бу сафар рўйхат 13 нафар жисмоний шахс ва 21 та компанияни ўз ичига олган. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
Ҳужжатга кўра, чекловлар муҳим Ғарб технологияларини сотиб олишнинг олдини олиш мақсадида Россия технология сектори иштирокчиларига нисбатан қўлланилмоқда.
Санкциялар рўйхатидан “Сертал”, “ Серния инжиниринг”, “Вектор” илмий тадқиқот институти, “Микрон” ОАЖ ва “Т-Платформа” ҳам жой олган.
Эслатиб ўтамиз, Россия Президенти Владимир Путин собиқ совет республикалари иттифоқи ҳар доим санкциялар остида яшагани ва улкан муваффақиятларга эришганини айтган эди. Унга кўра, ҳозирги санкциялар нафақат Россия балки, дунё иқтисодиётига ҳам таъсир қилади.
Маълумот учун, Ғарб мамлакатлари Украинада бошланган урушга жавобан Россияни ҳар томондан сиқувга олиб, оғир санкцияларни қўллай бошлади. Рубль курси қулади, Россия банклари SWIFT халқаро банклараро тизимидан узилди. Марказий банкнинг хориждаги олтин-валюта захиралари блокланди. Миллардерларнинг ҳам чет элдаги кўплаб ҳисоблари музлатилди.
Европа давлатлари, АҚШ, Канада Россия учун ўз ҳаво ҳудудини ёпди. Бу санкцияларга нейтрал давлат ҳисобланган Швейцария ҳам қўшилди. Уруш фонида Украинани Европа Иттифоқи аъзолигига қабул қилиш жараёни тезлашди.
Бундай санкцияларга Россия ҳам жим қараб турмаяпти. Мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги АҚШга қарши жавоб санкцияларни эълон қилди. Москва “қора рўйхат”га АҚШ Президенти Жо Байден, Давлат котиби Энтони Блинкен, Мудофаа вазири Ллойд Остин, АҚШ Президентининг ўғли Хантер Байден ва бошқаларни киритган.
Шунингдек, АҚШ молия вазирлиги аерокосмик сектор, электроника ишлаб чиқарувчилари ва Россия иқтисодиётининг бир қатор бошқа тармоқларига қарши санкциялар жорий этишга тайёрлигини маълум қилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь