АҚШ Россияга қарши санкцияларни кенгайтирди. Рўйхатда Захарова ҳам бор

Олам 4623
image

АҚШ Молия вазирлиги Россияга қарши санкциялар рўйхатини кенгайтирди. Унга Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова ҳам киритилган. Бу ҳақда АҚШ Молия вазирлиги маълум қилди. 

Қайд этилишича, санкциялар рўйхатига Россиянинг етитта яхта ва учта самолёти ҳам киритилган. 

Шунингдек, Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова, Қурилиш вазирлиги раҳбари Ирек Файзуллин, Бош вазир ўринбосари ва ҳукумат аппарати раҳбари Дмитрий Григоренко, Иқтисодий ривожланиш вазирлиги раҳбари Максим Решетников, Транспорт вазирлик раҳбари Виталий Савельев ҳамда виолончелчи, Россия Федерацияси халқ артисти Сергей Ролдугин ва унинг рафиқаси Елена Миртова санкциялар остида қолган. 

Ушбу санкциялар рўйхатига киритилган шахсларнинг Қўшма Штатлардаги активларни музлатилади ва Америка фуқаролари ёки компанияларига улар билан бизнес юритиш тақиқланади.

Бундан ташқари, Вашингтон "Северсталь" компаниясини ҳам қора рўйхатга киритган. АҚШ Молия вазирлиги компания билан битимларни жорий йил 31 августгача якунлаш муддатини белгилаган. 

Чекловлар "Севергрупп" ва “Nordgold” МЧЖ учун ҳам қўлланилган. Шундай қилиб, АҚШ Молия вазирлиги “Nordgold” билан битимларни 1 июлгача якунлаш муддатини белгилаган.

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 150
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×