АҚШ Россияга қарши санкцияларни кенгайтирди

Олам

image

АҚШ Савдо вазирлиги назоратидаги Саноат ва хавфсизлик масалалари бўйича бюро Россиянинг учта илмий тадқиқот институтига қарши санкция жорий қилди. 

Бунга улар кимёвий ва биологик қурол устида иш олиб борган бўлиши мумкинлиги сабаб қилиб кўрсатилган.

АҚШ “қора рўйхати”га бу сафар қуйидаги ташкилотлар киритилди:

•    Россия Мудофаа вазирлигининг 33-сонли Марказий илмий-тадқиқот синов институти;

•    Мудофаа вазирлигига қарашли 48-сонли марказий илмий-тадқиқот институти;

•    Органик кимё ва технологиялар давлат илмий-тадқиқот институти (ОКТДИТИ).

Қайд этилишича, АҚШ ҳукуматида 33-сонли МИТИ ва ОКТДИТИ кимёвий қуроллар ишлаб чиқариш бўйича дастурга алоқадорлиги ҳақида далиллар бор.

АҚШнинг кутилмаганда илмий-тадқиқот институтларини “қора рўйхат”га киритишига россиялик мухолиф сиёсатчи Алексей Навальнийнинг Томскда заҳарлангани ҳам туртки бўлди.

Алексей Навальний даволанаётган Берлиндаги Charite клиникаси шифокорлари у заҳарланганини маълум қилди. Улар заҳа қайси турга оидлиги аниқлади, аммо айнан қандай модда эканини ҳозирча билолмади.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ-Россия санкция

Баҳолаганлар

241

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг