АҚШ Россияга қарши санкция қўллаш нияти йўқлигини эълон қилди

Олам

image

Қўшма Штатлар Россияга қарши янги санкцияларни жорий этишни истамайди, аммо агар бундай қадам асосли бўлса, ушбу ҳуқуқни ўзида сақлаб қолади. Бу ҳақда Оқ уй вакили Жен Псаки махсус брифингда айтиб ўтди.

“Биз санкцияларимизни эълон қилганимизда [апрелда] биз иложи борича санкция қўлламасликка ҳаракат қилгандик. Ҳеч ким бу масалани шу даражага етказишни хоҳламайди, аммо агар унинг асосли эканига қарор қилсак, биз ушбу ҳуқуқни ўзимизда сақлаб қоламиз”, дейди у.

Псакининг сўзларига кўра, Вашингтон “[Россия билан] узоқ муддатли истиқболда янада барқарор муносабатларга ўтишни” истайди. Бироқ, Қўшма Штатлар “миллий манфаатларни ҳимоя қилишни давом эттиради ва Россия ҳокимиятининг АҚШ суверенитетига путур етказишга қаратилган ҳаракатларига жавобан чоралар кўради”.

Маълумот учун, АҚШ Россияга қарши турли чекловлар ўрнатди, улар 32 нафар жисмоний шахс ва ташкилотларга, шу билан бир қаторда Россия давлат облигациялари харидига таъсир ўтказди. Бундан ташқари, мамлакатдан 10 нафар рус дипломати чиқариб юборилди.

Бу вазиятдан сўнг, Россия Ташқи ишлар вазирлиги АҚШнинг санкциялари икки давлат халқи манфаатлари учун хизмат қилмаслигини билдирди. Жавоб тариқасида Россия Американинг ўнлаб дипломатларига мамлакатни тарк этишни таклиф қилди. Қисқа муддатли дипломатик вазифалар орқали келувчи АҚШ дипломатларининг ташрифи ва мамлакат бўйлаб ҳаракатланиши тақиқланди, назоратдаги бир қанча Америка фондлари фаолияти тугатилди.

Эслатиб ўтамиз, Россия Федерациясининг АҚШдаги элчиси Анатолий Антонов март ойида музокаралар учун Москвага таклиф қилинганди. 

Қайд этилишича, Президент Жо Байден Путиннинг АҚШ сайловларига аралашгани учун “жавоб бериши”ни таъкидлаганидан сўнг, Россия Қўшма Штатлар билан кейинги муносабатни белгилаб олмоқчи бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Россия Санкция

Баҳолаганлар

129

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг