АҚШ, Россия вa Украина вакиллари Мюнхенда учрашади – Трамп

Олам

image

14-16 февраль кунлари Германиянинг Мюнхен шаҳрида бўлиб ўтадиган хавфсизлик конференциясига АҚШ ва Россия расмийлари, шунингдек, Украина ҳам таклиф этилган. Бу ҳақда кеча, 13 февраль куни АҚШ Президенти Дональд Трамп  маълум қилди.  

Трамп АҚШ ва Россия расмийлари Мюнхенда учрашишини ва Украина ҳам таклиф этилганини билдирди, бироқ Киев Германияда Россия билан музокара ўтказишни кутмаганлигини маълум қилди.

 "Улар эртага Мюнхенда учрашув ўтказишади. Россия у ерда бизнинг халқимиз билан бирга бўлади. Шунингдек, Украина ҳам таклиф қилинган. У ерда кимлар борлигини аниқ билмайман, лекин Россиядан, Украинадан ва АҚШдан ҳам юқори даражали одамлар бўлади", деди журналистларга.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Саудия Арабистони расмийлари томонидан АҚШ ва Россия Президентлари Дональд Трамп ва Владимир Путин ўртасидаги саммитга тайёргарлик бошланмаганлиги маълум қилинди.

Сара Комилжонова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

АҚШ Россия Украина

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг