АҚШ Россия ва Хитойга қарши янги санкциялар жорий қилмоқчи – WSJ
Олам
−
09 Декабрь 2022 4997 1 дақиқа
Бугун, 9 декабрь куни Америка Қўшма Штатлари Россия ва Хитойга нисбатан инсон ҳуқуқларининг бузилиши ҳамда Пекиннинг Тинч океанида ноқонуний балиқ овлашни қўллаб-қувватлагани учун янги санкциялар жорий қилмоқчи. Бу ҳақда “The Wall Street Journal” нашри хабар берди.
Манбага кўра, чекловлар доирасида юқори мартабали давлат ва ҳарбий амалдорлар, шунингдек,коррупция ва инсон ҳуқуқлари бузилишида айбланаётган ишбилармон доиралар вакилларининг АҚШдаги активларини музлатиш режалаштирилмоқда. Шунингдек, уларнинг АҚШга кириши чекланади ва улар билан бизнес қилиш тақиқланади.
Бундан ташқари, янги чекловлар ҳукумат амалдорларининг халқаро миқёсдаги саёҳатларини қийинлаштиради. Санкцияланган корхоналарни молиялаштириш мушкул бўлади. Шунингдек, АҚШ маъмурияти Россиянинг бир қанча мудофаа саноати корхоналари ва Марказий сайлов комиссиясига қарши санкциялар жорий этишни режалаштирмоқда.
Шу билан бирга, АҚШ Президенти Жо Байден маъмурияти Тинч океанида ноқонуний балиқ овлаш билан шуғулланаётган 170 га яқин йирик Хитой ташкилотларига чекловлар жорий қилмоқчи.
Live
Барчаси