АҚШ Россия назоратидаги Запорожье ва Қрим “катта”ларига санкция қўллади

Олам

image

Қўшма Штатлар Россия томонидан аннексия қилинган Қрим Республикаси прокурори ўринбосари Сергей Булгаковни ҳамда Қримда истиқомат қилувчи бир қатор судьяларни санкциялар рўйхатига киритди. Бу ҳақда кеча, 15 сентябрь куни АҚШ Молия вазирлиги матбуот хизмати тарқатган баёнотда айтилади.

АҚШ вазирлигига кўра, Қримдаги прокурорлар ва судьялар “кўпинча сиёсий асосланган қарорлар қабул қилганлар, адолатли суд кафолатларини ҳурмат қилмаганлар, диний ва этник озчиликларга нисбатан адолатсиз ҳаракатлар қилганлар”. Булгаковдан ташқари рўйхатга судьялар Андрей Долгополов, Михаил Белоусов, Виктор Можелянский, Мария Ермакова ва Павел Крилло ҳам кирди. АҚШ Молия вазирлиги баёнотида, Вашингтоннинг Қримни Россиянинг бир қисми сифатида тан олмаслик сиёсатига мувофиқ, республика расмийлари вакиллари “украиналикларга нисбатан қонунбузарликларни содир этаётган оккупантлар ҳокимияти” деб аталади.

Шунингдек, АҚШ Молия вазирлиги “Россия ФХХ ходими, Украинанинг Қрим минтақасида ноқонуний фаолияти учун Украина ҳукумати томонидан қидирувга берилган Дмитрий Грамашовга нисбатан ҳам санкциялар жорий этди.

Чекловлар Америка фуқароларига “қора рўйхат”га тушган шахслар билан ҳар қандай ҳамкорликни тақиқлайди. АҚШда юқоридаги шахсларнинг мулки аниқланган тақдирда хатланади.

АҚШ шунингдек, Украинанинг Россия томонидан эгалланган Запорожье вилояти маъмурияти раҳбари Евгений Балицкий, Запорожье вилояти маъмурияти бош кенгаши аъзоси Владимир Роговга нисбатан санкциялар жорий қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ санкция

Баҳолаганлар

46

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг