АҚШ Россия чегараларида ҳарбий ваҳима қўзғатяпти – Лавров

Олам

image
0:00
0:00
download

АҚШ Россияни ҳар томондан ҳарбий базалар билан ўраб олиб, ҳарбийларда ваҳима уйғотмоқда. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров маълум қилди.

“Қўшма Штатлар бизни ҳар томондан ўзининг ҳарбий базалари билан ўраб олгани, ҳаттоки мактаб ўқувчисига ҳам аён, бу ваҳима уйғотиши табиий (Россия чегараларида - таҳр.)”, дейди вазир.

Киев ва Ғарб давлатлари сўнгги вақтларда Россия қўшинларини Украина билан чегарага “жойлаштираётгани”дан хавотирда эканини билдирмоқда.

Президент матбуот котиби Дмитрий Песковнинг сўзларига кўра, Москва ўз ҳудудида хоҳишига кўра қўшинларини жойлаштирмоқда бу ҳеч кимга таҳдид солмайди ва ҳеч кимни безовта қилмаслиги керак. Шу билан бирга, у чегаралари беқарор минтақага эга бўлган ҳар қандай давлат ўз хавфсизлиги учун зарур чораларни кўришини айтган.

Хабарда таъкидланишича, АҚШнинг ўзи ва унинг НАТОдаги иттифоқчилари охирги пайтларда Қора денгиздаги ҳарбий фаоллигини сезиларли даражада оширган. Мудофаа вазирлигига кўра, Қўшма Штатлар Россия чегараларига ўз қўшинларини жойлаштиришга ҳаракат қилмоқда, шунингдек Вашингтоннинг мақсадларидан бири Украинани ҳарбий жиҳатдан ривожлантиришдир. Вазирлик эса буни АҚШ Донбассдаги можаро ҳарбий йўл билан ҳал қилинишидан умидвор бўлиб, вазиятни ўрганмоқда, деб ҳисоблайди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Россия

Баҳолаганлар

426

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг