АҚШ Россия билан урушадими? Байден жавоб берди

Олам

image
0:00
0:00
download

Қўшма Штатлар Россия билан уруш қилмоқчи эмас, агар НАТО кучларига ҳужум қилинмаса, Вашингтон Украинадаги ҳарбий операцияга бевосита аралашмайди. Бу ҳақда АҚШ Президенти Жо Байден “The New York Times” газетасида чоп этилган мақоласида ёзган. 

“Биз НАТО ва Россия ўртасида уруш кутаётганимиз йўқ. Қўшма Штатлар ёки унинг иттифоқчилари ҳужумга учрамас экан, биз Украинага жанг қилиш учун Америка қўшинларини юбориш ёки Россия ҳарбий кучларига ҳужум қилиш орқали бу можарода бевосита иштирок этмаймиз”, деб ёзди у. 

Бундан ташқари, Байден Вашингтон Россиядаги ҳокимиятни ўзгартиришга уринмаслигига ишонтирди.  

“Мен [Россия Президенти Владимир] Путиннинг фикрига қўшилмайман ва унинг ҳаракатларини ўзбошимчалик деб ҳисобласам-да, Қўшма Штатлар унинг лавозимидан четлатилишига ҳисса қўшмайди”, дейди Америка Президенти. 

Ядро қуроллари ҳақида

Байденга кўра, Қўшма Штатлар Россиянинг ядровий қуролдан фойдаланиш нияти борлиги белгиларини кўрмаяпти, Вашингтон Украинада улардан ҳар қандай фойдаланишни номақбул деб билади. 

“Биламан, бутун дунё бўйлаб кўп одамлар ядро қуролидан фойдаланиш [хавфи] ҳақида хавотирда. Айни пайтда бизда Россия Украинада ядро қуролини қўллаш ниятида экани ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ, гарчи вақти-вақти билан ядро қуролини силжитиб қўйишнинг ўзи хавфли ва ўта масъулиятсизликдир. Мен шуни аниқ айтмоқчиманки, ушбу можарода ҳар қандай миқёсда ядро қуролидан фойдаланиш биз ва бутун дунё учун мутлақо номақбул бўлиб, жиддий оқибатларга олиб келади”, дейди Байден. 


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин Жо Байден

Баҳолаганлар

1019

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг