АҚШ Рамзан Қодировга алоқадор компания ва жисмоний шахсларга санкция жорий қилди

Олам

image

АҚШ Молия вазирлиги Россияга қарши санкциялар рўйхатини кенгайтирди. “Қора рўйхат”га Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировга алоқадор инсон ҳуқуқларининг жиддий бузилишига аралашган жисмоний ва юридик шахслар киритилган.

Аввалроқ расмий Вашингтоннинг чекловларига учраган Қодировнинг ўзи эса халқаро Магнитск акти доирасидаги санкциялар рўйхатига ҳам киритилган.

“Қодиров “Қодировчилар” ташкилоти етакчиси сифатида санкциялар рўйхатига киритилган. Ташкилот ва унинг аъзолари инсон ҳуқуқларининг жиддий бузилишига алоқадор”, дея таъкидлаган Молия вазирлиги.

Шунингдек, "Аҳмат" футбол клуби, "Аҳмат" мутлақ чемпионати ташкилоти, "Аҳмат Қодиров" жамғармаси, "Мегастройинвест" МЧЖ, "Аҳмат" аралаш яккакурашлар клуби ва "Чечен минерал сувлари" компаниясига қарши санкциялар жорий қилинди.

Санкциялар рўйхатига киритилган жисмоний шахслар қаторида Чеченистон Бош вазирининг ўринбосари Вахит Усмаев, чеченистонлик спортчи ҳозирда Германияда яшовчи Тимур Дугазаев, Чеченистон раҳбарининг ёрдамчиси Даниил Мартинов, собиқ сенатор, Қодировнинг Яқин Шарқ ва Шимолий Африкадаги собиқ вакили Зиёд Сабсаби ва Сатиш Симар бор.

Санкциялар рўйхатига тушиш АҚШдаги активларининг музлатилиши ва ҳар қандай америкаликнинг ушбу компаниялар билан ҳамкорлик қилишини тўхтатиш демакдир.


Мақола муаллифи

Теглар

санкция Рамзан Қодиров

Баҳолаганлар

263

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг