АҚШ гапига кирмаётган Туркияни қўрқитиб қўймоқчи
Олам
−
25 Ноябрь 2023
25326АҚШ Молия вазирининг терроризмга қарши кураш ва молиявий разведка бўйича маслаҳатчиси Брайн Нелсон келаси ҳафта Туркияга ташриф буюриб, мавқедоши билан Американинг ҲАМАС ва Россия ташкилотларига қарши санкцияларини муҳокама қилади. Бу ҳақда манбаларига таяниб, “Bloomberg” хабар берди.
“Брайн Нелсон Туркиядан Россиянинг қатор ташкилотлари ва ҲАМАСнинг молиявий фаолиятига қарши бир томонлама АҚШ санкцияларига риоя қилишни сўрайди”, дейилади хабарда.
Қайд этиш жоизки, ўтган ойда Қўшма Штатлар туркиялик санкция қўлланилган шахслар рўйхатини кенгайтирган. АҚШ Молия вазирлиги маълумотларига кўра, бу одамлар ҲАМАС аъзолар учун ниқоб бўлиб хизмат қилган.
Шунингдек, манбаларга кўра, Нелсон Туркия вакилларидан Россиянинг бир қатор компанияларига нисбатан АҚШ санкцияларига риоя қилишни талаб қилади. Таъкидланишича, Вашингтон шу пайтгача Россияга чекловларни четлаб ўтишда ёрдам бергани учун ўнга яқин турк фирмалари ва айрим шахсларга нисбатан ҳам санкциялар жорий қилган.
Шунингдек, АҚШ бир қатор турк ширкатларини Ғарб молия тизими билан алоқаларини бузиши мумкин бўлган жазолар қўллаши ҳақида огоҳлантирган.
Бундан ташқари, Вашингтон Туркия портларида тўхтайдиган Россия кемалари ва Туркия аэропортларида ер хизматини қабул қилувчи Россия авиаташувчиларига нисбатан жорий этилган АҚШнинг бир томонлама санкцияларига Анқара қўшилмаганидан хавотир билдирган.
"Туркия БМТнинг Россияга қарши чекловларига амал қилмоқда, бироқ “бир томонлама жазо чораларини” қўллаб-қувватлашдан бош тортмоқда, чунки бу Анқаранинг Украина инқирозида Москва ва Киев ўртасида воситачилик қилиш ҳаракатларини мураккаблаштиради", дейилади хабарда.
Маълумот учун, АҚШ Россия нефтини денгиз орқали ташишда давом этаётган Грецияга қарши санкциялар қўллаш билан таҳдид қилган. Қора рўйхатга тушиб қолиш хавфи туфайли Грециянинг учта йирик компанияси аллақачон бундай хизматларни тақдим этишдан бош тортган.
LiveБарчаси