АҚШ Путиннинг ёнига аёл кишини элчи қилиб юбормоқчи

Олам

image

АҚШ Сенатининг ташқи ишлар қўмитаси кеча, 7 декабрь куни Линн Трейси номзодини АҚШнинг Россиядаги элчиси лавозимига тавсия қилди. 

Трейсининг тайинланиши энди тўлиқ Сенат томонидан кўриб чиқилиши керак. Агар юқори палата тасдиқласа, Трейси АҚШнинг Москвадаги янги элчиси сифатида қасамёд қилади. Сенатда овоз бериш санаси ҳали белгиланмаган. 

АҚШ Президенти Жо Байден сентябрь ойида Россиядаги Америка дипломатик миссияси раҳбари лавозимига Трейсини номзодини илгари сурган эди. 

Трейси яқин вақтгача у АҚШнинг Арманистондаги дипломатик миссиясини бошқарган. Еревандаги элчи бўлгунга қадар у Давлат департаментининг Европа ва Евроосиё масалалари бўйича бюросида Россия масалалари бўйича катта маслаҳатчи бўлиб ишлаган, ундан олдин эса Россияда ишлаган – 2014-2017 йилларда у ўша пайтда элчи бўлган Жон Теффтнинг ўринбосари эди. Бунгача Трейси АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчисининг биринчи ўринбосари ва Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгашида Марказий Осиё бўйича директор лавозимларида ишлаган. У рус тилида гаплаша олади. 

Американинг Россиядаги элчиси лавозими ҳозирча бўш: Жон Салливан 4 сентябрь куни Москвадан қайтди. У бу лавозимга 2019 йилнинг декабрида АҚШнинг аввалги Президенти, республикачи Дональд Трамп томонидан тайинланган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Линн Трейси

Баҳолаганлар

140

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг