АҚШнинг Россиядаги бўлажак элчиси режаларини очиқлади

Олам

image

АҚШ Президенти Жо Байден томонидан таклиф этилган Россиядаги элчи лавозимига номзод Россия Федерациясида қамоққа олинган америкалик фуқароларни озод қилишга устувор аҳамият беришга ваъда берди. Кеча, 30 ноябрь куни Президент Жо Байден томонидан АҚШнинг Россиядаги элчиси лавозимига тақдим этилган номзоди Линн Трейси, агар у АҚШ дипломатик иерархиясидаги энг муҳим ва қийин лавозимлардан бирига тасдиқланса, Россияда ҳибсга олинган америкаликларни озод этишни устувор вазифа қилиб қўйишга ваъда берди. 

“Россия қамоқхонасидаги АҚШ фуқароларининг аҳволи мен учун биринчи ўринда туради", дейди Трейси АҚШнинг Украинага қурол-яроғ савдоси ва бошқа ёрдам кўрсатиши давом этаётган бир пайтда бўлиб ўтаётган Сенат Ташқи алоқалар қўмитасининг тасдиқловчи тингловида.  

Карьера дипломати ва АҚШнинг Арманистондаги амалдаги элчиси Трейси Россияда ҳибсга олинган америкаликларга, жумладан баскетболчи Бриттни Грайнер ва денгиз пиёдалари фахрийси Пол Уиланнинг ёнига боришга ваъда берди. 

Байден Линн Трейсини Россияга элчи этиб тайинлаш ниятини сентябрь ойида, собиқ Президент Дональд Трамп томонидан Россияга элчи этиб тайинланган ва Россиянинг Украинага бостириб кириши АҚШ-Россия муносабатларини Совуқ урушдан бери мисли кўрилмаган чуқурликка туширганлиги сабабли ўз лавозимида қолган Жон Салливан кетганидан бир неча ҳафта ўтиб эълон қилди. 

“Профессионал дипломат учун бундан қийинроқ вазифани тасаввур қилиш қийин”, дейди Сенатнинг Халқаро алоқалар қўмитаси раиси Боб Менендес.

Агар тасдиқланса, Линн Трейсининг айнан қачон лавозимни эгаллаши номаълумлигича қолмоқда, чунки Кремль тайинланишни қабул қилишга рози бўлиши керак. 

Линн Трейси аллақачон 2014 йилдан 2017 йилгача Москвада миссия раҳбари ўринбосари сифатида ишлаган. У рус тилини билади ва агар тайинланса, АҚШнинг Россиядаги биринчи аёл элчиси бўлади. 


Мақола муаллифи

Теглар

Линн Трейси

Баҳолаганлар

98

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг