АҚШ “Путиннинг ошпази” ҳақидаги маълумот учун мукофот белгилади

Олам 39311
image
-

АҚШ Давлат департаменти “Адолат учун мукофот” (RFJ) дастури доирасида россиялик тадбиркор Евгений Пригожин ҳақидаги маълумот учун 10 млн доллар мукофот эълон қилди. Бу ҳақда идора сайтида кеча, 28 июль куни хабар берилди.

Давлат департаменти россиялик ишбилармон, ОАВда “Путиннинг ошпази” дея тилга тушган Евгений Пригожин ва унга тегишли экани айтилаётган “Интернет тадқиқотлар агентлиги” МЧЖ ҳақидаги маълумотлар учун 10 млн доллар мукофот бермоқчи. Мазкур компания “троллар фабрикаси” дея таърифланади.

Давлат депаратменти ҳисоботида “Интернет тадқиқотлар агентлиги” 2014 йилдан буён “нифоқ солиш мақсадида” АҚШ сайловларига аралашиш бўйича операцияларни амалга ошираётган ташкилот сифатида тавсифланади. Агентликка Пригожин бошқарадиган “Конкорд Менеджмент ва Консалтинг” ва “Concord Catering” компаниялари ҳомийлик қилгани таъкидланмоқда.

Пригожиндан ташқари, Давлат департаменти рўйхатида “Интернет тадқиқотлар агентлиги”га алоқадор деб тахмин қилинган яна бир қанча шахслар рўйхати келтирилган: Михаил Иванович Бистров, Михаил Леонидович Бурчик, Александра Юревна Крилова, Анна Владиславовна Богачева, Сергей Павлович Полозов, Мария Анатольевна Бовда, Роберт Сергеевич Бовда, Жейхун Насими Огли Асланов, Вадим Владимирович Подкопаев, Глеб Игоревич Васильченко, Ирина Викторовна Каверзина ва Владимир Венков. Улардан баъзилари ФҚБ томонидан ҳам қидирилмоқда.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1225
Рейтинг: 3
t
×