АҚШ Путин ва Цзиньпиннинг ёрдамидан умид қиляпти

Олам

image
0:00
0:00
download

АҚШ Хитой ва Россиядан мумкин бўлган ядро синовининг олдини олиш учун Корея Халқ Демократик Республикаси (КХДР)га таъсир ўтказишини хоҳлайди. Бу ҳақда “Reuters” бугун, 4 ноябрь куни АҚШнинг юқори мартабали мулозимига таяниб хабар берди. 

“Россия ва Хитойнинг хатти-ҳаракатлари уларга [КХДР] таъсир қилади, деб ҳисоблайман. Хитой ва Россия узоқ вақтдан бери Шимолий Кореянинг ядровий дастурига қарши. Биз ишонамиз ва албатта кутамиз, улар ўз таъсиридан фойдаланиб, КХДРни ядровий синов ўтказмасликка ишонтиришга ҳаракат қилишади”, дейди расмий. 

Шунингдек, у АҚШ расмийларида КХДР қачон ядровий синовлар ўтказиши мумкинлиги ҳақида аниқ жадвал йўқлигини таъкидлади. 

АҚШнинг юқори мартабали мулозими бу баёнотни АҚШ Шимолий Кореянинг ракета учирилиши муносабати билан 4 ноябрь куни БМТ Хавфсизлик Кенгаши йиғилишини талаб қилганидан кейин айтди. 

26 май куни Россия ва Хитой БМТ Хавфсизлик кенгашида 24 март куни КХДРда қитъалараро баллистик ракета учирилишини қораловчи АҚШ резолюцияси лойиҳасига овоз беришда вето ҳуқуқидан фойдаланган эди. Лойиҳа санкцияларни кучайтириш ва бу мамлакатга хом нефть ва қайта ишланган маҳсулотлар етказиб беришни қисқартиришни назарда тутган. 

Сўнгги кунларда КХДР 31 октябрь куни бошланган, 240 га яқин самолёт иштирокида сўнгги беш йилдаги энг йирик Vigilant Storm – АҚШ ва Жанубий Корея қўшма машғулотлари фонида ракета учиришларини кескин оширди. Кеча, 3 ноябрь куни Шимолий Корея яна уч ракета учирганидан сўнг, Вашингтон ва Сеул 4 ноябрда тугаши керак бўлган манёврлар жадвалини узайтиришга қарор қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

320

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг