АҚШ провокацияларининг давом этиши уруш эълон қилиш деб баҳоланади – Шимолий Корея

Олам

image

Шимолий Кореянинг норозилигига эътибор бермаслик ва АҚШ томонидан унга қарши провокацион ҳаракатлар давом эттирилишини уруш эълон қилиш деб баҳолаш мумкин. Ушбу фикрни Шимолий Корея Ташқи ишлар вазирлигининг АҚШ билан муносабатларни назорат қилувчи департаменти директори Квон Чжон Гын Корея марказий ахборот агентлигига берган интервьюсида билдирди.

“Қўшма Штатлар бир неча бор эътироз ва огоҳлантиришларимизни эътиборсиз қолдириб, провокацион ҳаракатларни давом эттирмоқда. АҚШ ўзининг бу душманлик ҳаракатини давлатимизга қарши уруш эълон қилиш деб баҳоланиши мумкинлигини тушуниши керак”, деган у.

Шунингдек, департамент раҳбари Корея ярим оролида кескинлик кучайишига йўл қўймаслик учун Қўшма Штатлар стратегик активларни жойлаштиришдан ва Жанубий Корея билан КХДРга қарши қаратилган ҳарбий машғулотлардан воз кечиши кераклигини айтган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Шимолий Корея томонидан Япон денгизи тарафга баллистик ракета учирилгандан сўнг АҚШ Япония билан бирга минтақада қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказган эди.

Алибек Бейжанов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг