АҚШ президентлигига номзод омма олдида қўшиқ куйлади (видео)
Олам
−
14 Август 2023
5867АҚШ президентлигига номзод Вивек Рамасвами омма олдида Эминемнинг "Lose Yourself" қўшиғидан парча ижро этди. Бу ҳақда РНС хабар берди.
Қайд этилишича, 38 ёшли Рамасвами Аёва штатида ўз тарафдорлари олдида реп ижро этган. Тадбиркорнинг сўзларига кўра, "Lose Yourself" сайловолди ташвиқоти давомида унинг ижро этадиган энг севимли қўшиғи ҳисобланади.
Шунингдек, президентликка номзод сўзлаган нутқида АҚШни Хитой товарларига қарамликдан халос этиш, ҳамда Украинани НАТОга киритилишига йўл қўймасликни ваъда қилган.
Маълумот ўрнида, Рамасвами асосий номзодлар орасида Дональд Трамп(52,1%) ва Рон ДеСантис(15,1%) дан кейин 6,1 фоизлик натижа билан учинчи ўринда турибди.
Эслатиб ўтамиз, Колумбия округи федерал суди судьяси Таня Чаткэн АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампга 2021 йил январида Капитолий тепалигидаги тартибсизликлар бўйича “нозик маълумотларни ” ошкор қилишни тақиқлади.
Дурдона Ширинова
LiveБарчаси