АҚШ Польшани ядровий минтақага айлантирмоқчими?

Олам 3786
image

АҚШ Польшага ядровий қурол олиб келмоқчи эмас. Бу ҳақда Польша Президенти Анжей Дуда Facebook ижтимоий тармоғида АҚШ Президенти Дональд Трамп билан бўлиб ўтган мажлисда айтиб ўтди.

Дуданинг сўзларига кўра, атом қуроллари ҳеч қачон Трамп билан суҳбатлар мавзуси бўлмаган.

"Америка Қўшма Штатларининг атом қуролларини Польшага топшириш режаси мутлақо йўқ. Мен бу ҳақда ҳеч нарса эшитмадим. Буни очиқ юз билан айтишим мумкин", деди Польша раҳбари.

Аввалроқ АҚШнинг Польшадаги элчиси Жоржетт Мосбахер Америка ядровий қуролини Германиядан Польшага кўчириш вариантини истисно қилмаган эди.

Америка Қўшма Штатлари Польшага икки минг аскарини жўнатмоқда. Дастлаб, у ерга мингга яқин Америка ҳарбийси бориши тахмин қилинган эди. Бундан ташқари, Қўшма Штатлар Польшага Американинг қирққа яқин F-16 қирувчи самолётини кўчирмоқчи.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 122
Рейтинг: 3
Теглар
t
×