АҚШ Польшага қўшимча 2,5 минг ҳарбий ўтказиши мумкин

Олам

image

Америка Қўшма Штатлари Шарқий Европага жўнатилиши режалаштирилган 8,5 минг ҳарбий хизматчидан 2,5 мингга яқинини Польшага ўтказиши мумкин. Бу ҳақда Польша Миллий Хавфсизлик бюроси раҳбари Павел Солох маълум қилган.

"Биз америкалик аскарларга таянамиз. Америкаликлар бир куннинг ўзидаёқ 8-8,5 мингдан ортиқ аскарини Шарқий Европага ўтказишини эълон қилди. Шунда бизда яна 2,5 мингга яқин қўшимча аскар бўлади”, дейди Солох.

Айни вақтда Польшада 5000 га яқин америкалик аскар жойлашган.

Эслатиб ўтамиз, Пентагон спикери Жон Кирби Қўшма Штатлар Европага 8,5 минг аскар юборишга тайёрлигини, бироқ бу борада якуний қарор ҳали қабул қилинмаганини айтган. Унинг сўзларига кўра, булар жанговар, разведка, авиация, тиббиёт ва транспорт бўлинмаларидир. Шунингдек, Президент Жо Байден 28 январь куни АҚШ расмийлари яқин келажакда Шарқий Европага кичик қўшимча қўшин юборишни бошлаш ниятида эканини ҳам таъкидлаган.

Сўнгги пайтларда Ғарб мамлакатларида, шунингдек, Киевда Россиянинг Украинага бостириб кириши мумкинлиги ҳақида баёнотлар пайдо бўлди. Россия Федерацияси Президентининг Матбуот котиби Дмитрий Песков бундай маълумотни бўш ва асоссиз кескинликнинг кучайиши деб атади. Унинг таъкидлашича, Россия ҳеч кимга таҳдид солмайди. Шу билан бирга, Песков бундай баёнотларни оқлаш учун провокациялар бўлиши мумкинлигини инкор этмади ва Украина жануби-шарқидаги инқирозни куч билан ҳал қилишга уринишлар энг оғир оқибатларга олиб келишидан огоҳлантирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

51

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг