АҚШ орзусида Африкада қолиб кетган аёл Ўзбекистонга қайтарилди

Жамият

image

АҚШга кетиш илинжида Африка ва Лотин Америкаси давлатларида фарзанди билан оғир аҳволда қолган аёл Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси хабар берди.

Қайд этилишича, сўнгги вақтларда Туркия ҳудудида айрим тоифадаги жисмоний ва юридик шахслар томонидан Ўзбекистон фуқароларига йирик пул маблағлари эвазига АҚШга доимий яшашга юбориш, шунингдек, Европа мамлакатларининг визаларини расмийлаштириб беришни ваъда қилиш орқали фирибгарлик жиноятларининг содир этилиши ҳолатлари кўпаймоқда.

Бу тоифадаги шахсларга ишонган фуқаролар жиддий муаммоларга дуч келиб, уларнинг кўрсатмаси билан турли хорижий давлатларга, асосан Осиё ва Африка давлатларига бориб, у ерда сарсон-саргардон бўлмоқда.

Хусусан, кеча, 26 февраль куни АҚШга кетиш илинжида фирибгарлар тузоғига тушиб, Африка ва Лотин Америкаси давлатларида фарзанди билан оғир аҳволда қолган аёл Бош консулхона ёрдамида Ўзбекистонга қайтарилган.

Хўш, ноқонуний миграциянинг қандай жиддий оқибатлари бор. Бош консулхонага кўра, булар қуйидагилар:

  • Пул маблағларини фирибгарлар ўзлаштириб юбориши;
  • Ҳужжатларнинг ноқонуний йўл билан олиб қўйилиши;
  • Чет элда ҳужжатсиз қолиб, ҳуқуқий муаммоларга дуч келиш;
  • Жиноий жавобгарликка тортилиш;
  • Депортация ёки узоқ муддатли тақиқларга учраш.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси ўзбекистонликларни жиноий гуруҳлар Ўзбекистон фуқароларига катта пул мукофоти ваъда қилиб, уларни Европа Иттифоқига, асосан Грецияга ноқонуний муҳожирларни денгиз орқали ўтказишда воситачи сифатида ишлатишга ҳаракат қилаётганидан огоҳлантирган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Африка Ўзбекистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг