АҚШ муваффақиятсиз давлатга айланди – Трамп
Олам
−
06 Август 2022
10555Америка Қўшма Штатлари Президенти Жо Байден муваффақиятсиз сиёсат олиб бораётгани учун мамлакати Саудия Арабистони ва Венесуэладан нефть сўрашга мажбур бўлган давлатга айланди. Бу ҳақда мамлакат собиқ Президенти Дональд Трамп Висконсин штатининг Уокешо шаҳрида ўз тарафдорлари олдида ўтказилган митингда айтиб ўтди.
Трампга кўра, Қўшма Штатлар энергетика бўйича мустақил давлат мақомини йўқотган ва Америка Байденнинг икки йиллик сиёсатидан сўнг “муваффақиятсиз давлат”га айланган.
“Биз Венесуэла, Саудия Арабистони ва бошқа кўплаб давлатлардан нефть сўраётган халқмиз. Лекин бизнинг оёғимиз остида дунёнинг бошқа мамлакатларига қараганда кўпроқ суюқ олтин бор”, дейди Американинг 45-Президенти.
У яна бир бор Байденни танқид қилган ва Оқ уйни рекорд даражадаги инфляцияда айблаган.
Аввалроқ, Трамп Жо Байден маъмуриятининг ҳаракатларини бир неча бор танқид қилган. Хусусан, у Украинага нисбатан сиёсатни “жиннилик” деб атаган ва бу жаҳон урушига олиб келиши мумкинлигини айтган.
Шунингдек, Қўшма Штатлар учун асосий таҳдид ичкаридан келишини, натижада мамлакат СССР, Венесуэла ёки Куба тақдирини такрорлаши мумкинлигини маълум қилган.
Бундан ташқари, у мамлакат Конгресси Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелосининг Тайванга келишини танқид қилиб, спикерни ақлдан озган, деб атаганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь