АҚШ Марказий разведка бошқармаси директори огоҳлантириш бериш учун Москвага борди 

Олам 11735
image

АҚШ Марказий разведка бошқармаси директори Уильям Бернс жорий ҳафтада Москвага ташриф буюрган. Бундан мақсад — Россияга Қўшма Штатлар Россия қўшинларининг Украина чегараси яқинида тўпланишини диққат билан кузатаётганини тушунтириш бўлган. 

Таъкидланишича, АҚШ разведка агентлиги раҳбари Кремлнинг бу борадаги ниятларини тушуниши керак бўлган. 

Қайд этилишича, Бернс Москвадаги учрашувларда Россия Федерациясини ҳар қандай ҳужумкор операцияларни ўтказиш бўйича режалардан огоҳлантиришга уринган ва Қўшма Штатлар Россия қўшинларининг барча ҳаракатларини жуда диққат билан кузатиб бораётганини таъкидлаган. 

Марказий разведка бошқармаси раҳбари Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев ва Россия Ташқи разведка хизмати директори Сергей Наришкин билан музокаралар ўтказган Москвадаги учрашувлардан сўнг, Украина Президенти Владимир Зеленскийга қўнғироқ қилган. У Россия Федерацияси ҳаракатларидан Америка маъмуриятининг хавотирини етказган ва Украина раҳбарини Россия қўшинлари фаолиятини диққат билан кузатишга ишонтирган. 

Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 3 ноябрь куни Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова Америка оммавий ахборот воситаларининг Россия Украина чегарасига қўшинларини жойлаштираётгани ҳақидаги хабарларини сохта кампания деб атаган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 745
Рейтинг: 3
Теглар
t
×