АҚШ мамлакатдаги ноқонуний мигрантларга кескин чора кўрмоқчи — ОАВ

Олам

image
0:00
0:00
download

АҚШ Президенти Жо Байден АҚШ ҳукуматига чегарадан ноқонуний ўтган оилаларни дарҳол депортация қилишга имкон берадиган иммиграция сиёсатини қайтариш ҳақида ўйламоқда. Бу ҳақда “Axios” хабар берган.  

Манбага кўра, шу ҳафта АҚШ Миллий хавфсизлик вазирлиги муҳожирларни тезкор депортация қилиш масаласини ўрганиши мумкин. Қайд этилишича, Оқ уйнинг баъзи маслаҳатчилари ушбу усулни чегараларни ноқонуний бузувчиларга қарши восита сифатида тавсия қилади. 

АҚШ маъмурияти вакилига кўра, бу масала бўйича якуний қарорлар қабул қилинмаган. 

“Одил ва тартибли иммиграция тизимини яратиш учун турли хил вариантлар кўриб чиқилмоқда”, деб таъкидлаган у. 

Эслатиб ўтамиз, иммиграция борасида Байден президентлигининг биринчи 100 кунлигида кенг қамровли ислоҳотлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини Конгрессга етказишга ваъда берган эди ва ушбу лойиҳа февраль ойида омма эътиборига эълон қилинганди. Байден, шунингдек, Миллий хавфсизлик котибига ота-оналари томонидан АҚШга олиб келинган ёш муҳожирларнинг ҳимоясини “сақлаш ва мустаҳкамлаш” бўйича вазифа қўйганди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ мигрант

Баҳолаганлар

85

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг