АҚШ махсус хизматлари россиялик олигарх уйида тинтув ўтказди 

Олам

image
Усмонов, Абрамович ва яна 33 киши: АҚШ Навальний учун Путиннинг олигархларини жазоламоқчи north_east

Усмонов, Абрамович ва яна 33 киши: АҚШ Навальний учун Путиннинг олигархларини жазоламоқчи

АҚШнинг Федерал қидирув бюроси (ФҚБ) агентлари россиялик тадбиркор Олег Дерипасканинг Вашингтондаги уйига келишди. Бу ҳақда NBC мухбири Том Винтер департамент вакилига таяниб, хабар берди.

ФҚБ вакилининг сўзларига кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари уйда “тергов ҳаракатларини” олиб борган. У бошқа тафсилотларни ошкор қилмаган. 

“Биз эҳтимолий терговлар ҳақидаги маълумотни тасдиқламаймиз ҳам ёки рад этмаймиз ҳам”, дейди ФҚБнинг Вашингтондаги идораси вакили.

Қайд этиш керакки, 2018 йилда АҚШ ҳукумати Олег Дерипаска ва унинг учта компанияси En+, UC Rusal ва “Евросибэнерго”га қарши санкциялар жорий этганди. Миллиардер бизнесни назорат қилишдан воз кечганидан сўнг, санкциялар Дерипасканинг ўзидан эмас, балки компаниялардан олиб ташланди. Тадбиркор суд орқали санкциялар рўйхатидан чиқишга ҳаракат қилди, аммо унга рад жавоби берилди.

АҚШ Молия вазирлигига кўра, миллиардерга нисбатан чекловлар 2016 йилда Дерипаска “Россия Президенти Владимир Путин номидан активларга эгалик қилган ва маблағларни ювган” одамлардан бири сифатида аниқлангани учун қўйилганин.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

473

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг