АҚШ кўплаб давлатлар фуқароларига виза беришни тўхтатди

Олам

image
Дунёда глобал иқтисодий инқироз бошланди north_east

Дунёда глобал иқтисодий инқироз бошланди

АҚШ ҳукумати COVID-19 коронавирус инфекцияси тарқалиши фонида дунёнинг кўплаб давлатлари фуқароларига виза беришни тўхтатди. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти Twitter`даги саҳифасида маълум қилди.

Ташкилот давлатларнинг аниқ номини келтирмаган. Виза бериш имконият даражасида тез қайта тикланиши таъкидланган, бироқ тахминий саналарни ҳам кўрсатмаган.

Давлат департаменти элчихоналар ва консулликлар иш режимини билиш учун уларнинг сайтидан текширишни тавсия қилган.

Маълумот учун, дунё бўйича коронавирус юқтирганлар сони 219 338 нафарга етди. Беморларнинг 85 745 нафари даволанган, 8969 нафари вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ виза

Баҳолаганлар

49

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг